ТАТУ абитуриентлари чет тилидан ҳам имтиҳон топширади - Afina.Uz | Eng Yangi Kliplar, Foto Rasmlar
Форма входа
Логин:
Пароль:
Меню сайта
Одноклассники
Реклама
Поиск
Мини - чат
Для добавления необходима авторизация
Ёшингиз нечида?
Результаты
Всего ответов: 360
Архив записей
Категория
Соундтрекы
Статистика

Хозир сайтда: 19
Мехмон: 19
Фойдаланувчи: 0

ТАТУ абитуриентлари чет тилидан ҳам имтиҳон топширади

Дата: 28.07.2014
Автор: admin

2013-2014 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетининг барча таълим йўналишларида асосий фанлардан (математика, физика, она тили ва адабиёти) ташқари чет тилидан ҳам имтиҳон ўтказилиши белгиланган.

Университет сайтида эълон қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1942 - сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда Республика иқтисодиётининг соҳалари ва тармоқлари учун ахборот-коммуникация технологиялари бўйича халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилган. 

Етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасига таянган ҳолда университет ва унинг ҳудудий филиалларида мутахассислар тайёрлаш таълим йўналишлари ва мутахассисликлари қайта кўриб чиқилди ва тўлиқлигича янги мутахассисликлар жорий этилган.

2013-2014 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари қуйидаги кундузги бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул эълон қилади:

Бакалавриат (ТАТУ):
- Компютер инжиниринг  ("Компютер инжиниринг", "ИТ-сервис", "Ахборот хавфсизлиги", "Мултимедиа технологиялари");
- Дастурий инжиниринг;
- Телекоммуникация технологиялари ("Телекоммуникация", "Телерадиоузатиш", "Мобил тизимлар");
- Телевизион технологиялар  ("Аудиовизуал технологиялар", "Телестудия тизимлари ва дастурлари");
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими;
- Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик;
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси иқтисодиёти ва менежменти;
- Почта алоқаси технологияси.
Бакалавриат (Ҳудудий филиаллар):
- Компютер инжиниринг  ("Компютер инжиниринг", "ИТ-сервис");
- Телекоммуникация технологиялари ("Телекоммуникация");
- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими.

Магистратура (ТАТУ):
- Компютер инжиниринг ("Компютер тизимларини лойиҳалаш", "Амалий дастурий воситаларни лойиҳалаш", "Ахборот ва мултимедиа технологиялари", "Ахборот хавфсизлиги, криптография ва криптотахлил");

- Дастурий инжиниринг;
- Телекоммуникация инжиниринги ("Ахборот узатиш тизимлари", "Телекоммуникация тармоқлари", "Телерадиоузатиш");
- Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик;
- АКТ соҳаси иқтисодиёти ва менежменти.

Магистратура (Ҳудудий филиаллар):
- Компютер инжиниринг ("Компютер тизимларини лойиҳалаш").
Махсус сиртқи бўлимнинг Телевизион технологиялар ("Аудиовизуал технологиялар", "Телестудия тизимлари ва дастурлари") таълим йўналишига телевидение соҳасида ушбу таълим йўналишига мос мутахассислик бўйича уч йилдан кам бўлмаган даврда фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда мос мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга мутахассислардан ҳужжатлар қабул қилинади.

 Manba:darakchi.uz

Скачать:
У вас нет прав для просмотра скрытого текста
Просмотров: 2185